Кокшетауда 93 ёшли эркак ва 89 ёшли аёл қутқарилди (видео)

Қозоғистоннинг Кокшетау шаҳрида қутқарувчилар икки нафар кекса инсонга ёрдам кўрсатди. 93 ёшли эркак ва 89 ёшли аёл қутқарилиб, тез тиббий ёрдам бригадаларига топширилди. Бу ҳақда NUR.KZ Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб хабар берди.
Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, вазирликнинг тезкор-қутқарув отряди ходимлари полиция ходимлари билан биргаликда икки нафар кекса фуқаронинг хонадонлари эшикларини очишга ёрдам берган.
Биринчи ҳолатда 93 ёшли эркак мустақил равишда ўрнидан туриб, эшикни оча олмаслиги аниқланган.
Хонадонга кириш учун қутқарувчилар альпинизм ускуналаридан фойдаланган. Улар балкон орқали тўртинчи қаватдан учинчи қаватга тушиб, хонадонга кирган. Шундан сўнг эркак тез тиббий ёрдам бригадасига топширилган.
Иккинчи ҳолатда эса 1937 йилда туғилган 89 ёшли аёл қутқарилган. Авария-қутқарув ишлари якунлангач, у ҳам тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларни кекса инсонларни эътиборсиз қолдирмасликка, уларнинг аҳволидан мунтазам хабар олиб туришга чақирди. Шунингдек, фавқулодда вазият юзага келганда дарҳол 112 рақамига қўнғироқ қилиш кераклигини эслатди.






























Изоҳлар 0
…