Қозоғистонда ижарачи уй эгасига тан жароҳати етказди ва 30 суткага қамалди (видео)

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида уй эгаси ва 22 ёшли ижарачи ўртасида юзага келган жанжал видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ҳодиса ижарачи уйни белгиланган муддатда бўшатмагани сабабли келиб чиққан. Бу ҳақда NUR.KZ маълум қилди.
Маълум қилинишича, аёл ижарага берган уйини бўшатишни талаб қилганида, улар ўртасида келишмовчилик юзага келган. Тарқалган видеода эркакнинг аёлга нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатиб, унга ташлангани акс этган.
Остона шаҳар полиция департаменти маълумотига кўра, 22 ёшли гумонланувчи ушланган. Жанжал давомида у уй эгасига тан жароҳати етказгани сабабли мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Шунингдек, эркак ҳақоратли сўзлар ишлатиб, майда безорилик содир этгани учун суд қарори билан 30 суткага маъмурий қамоққа олинган.






























Изоҳлар 0
…