Ўзбекистонда маст ҳолда такроран машина ҳайдаганлар қамалиши мумкин

Ўзбекистон1 дақиқа ўқиш2
Ўзбекистонда маст ҳолда такроран машина ҳайдаганлар қамалиши мумкин

Агар бундай ҳаракат инсон ўлими ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, уч йилдан беш йилгача қамоқ жазоси белгиланади.

Бундан ташқари, вояга етмаганларга транспорт воситасини бошқаришга рухсат берганлик учун 50 БҲМ миқдорида жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланиши назарда тутилган.

Қайд этилишича, 2025 йилда 14 ёш ва ундан кичик болалар иштирокида 168 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Тезликни оширган ҳайдовчилар учун жарималар кўпаяди

Янги қонунга мувофиқ, белгиланган тезлик меъёридан сезиларли даражада оширганлик учун ҳам жарималар миқдори оширилади.

Жумладан:

  • Тезликни соатига 40 километрдан ортиқ оширганлик учун 25 БҲМгача жарима;

  • 60 километрдан ортиқ оширганлик учун 45 БҲМгача жарима;

  • 80 километрдан ортиқ оширганлик учун 65 БҲМ жарима ҳамда олти ойга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда.

Маълумотларга кўра, 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида тезликни соатига 40–60 километрга ошириш билан боғлиқ 19 719 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган.

Дрифт ва ноқонуний пойгалар ҳам эътибордан четда қолмади

Ҳужжатда йўлларда хавфли манёврлар бажариш, дрифт қилиш, ноқонуний автомобиль пойгаларида қатнашиш ва бошқа ҳаракат иштирокчиларига қасддан халақит бериш учун ҳам жавобгарликни кучайтириш кўзда тутилган.

Статистикага кўра, 2025 йилда йўл безорилиги билан боғлиқ 604 та ҳуқуқбузарлик аниқланган. 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида эса бу рақам 572 тани ташкил этган.

Сенаторларнинг таъкидлашича, ўзгартишлардан кўзланган асосий мақсад фақат жарима ва қамоқ жазоларини ошириш эмас, балки йўлларда хавфли вазиятларнинг олдини олиш, ҳайдовчилар масъулиятини кучайтириш ва инсон ҳаётини муҳофаза қилишдан иборат.

Қайд этиш жоизки, қонун 28 ноябрь куни Сенат томонидан маъқулланган. Демак, унинг кучга кириши учун белгиланган кейинги ҳуқуқий жараёнлар ҳам якунланиши лозим.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Жамият
    Тошкентда рўйхатсиз сомса сотган шахсга жарима берилди
  2. Спорт
    «Нефтчи» «Динамо» билан дуранг ўйнаб, чемпионликни қўлга киритди
  3. Спорт
    Манчестер Юнайтед — Брентфорд: жонли матнли трансляция (Англия Премьер-лигаси)
  4. Спорт
    Гамбург — Бавария Мюнхен: жонли матнли трансляция (Германия Бундеслигаси)
  5. Спорт
    «Пари Сен-Жермен» Винисиус Жуниор бўйича қарор қабул қилди
  6. Спорт
    Диёра Келдиёрова Косей Иноуе машғулотларида: «Катта Дубулға» турнирига тайёрланмоқда
  7. Дунё
    Ҳиндистонда 11 минг вольтли электр сими поезд устига тушди
  8. Спорт
    Бернарду Силва «Реал Мадрид»да жамоадошлари ва мураббийлар ишончини қозонди
  9. Спорт
    Эрлинг Холанд «Сити»ни тарк этиб, «Реал»га ўтиш вариантини жиддий кўриб чиқмоқда
  10. Спорт
    Микель Артета «Манчестер Сити»нинг омадсиз серияси ҳақида фикр билдирди