15:21 / 15.10.2017
8 182

Келинчак бувисининг никоҳ либосини кийиб, барчани ҳайратга солди

Келинчак бувисининг никоҳ либосини кийиб, барчани ҳайратга солди
23-ёшли Жордин Клеверли тўйи куни бувисининг аъло даражада сақланаётган келин кўйлагини кийишга қарор қилди. Аёл ушбу кўйлакда 1962 йили турмушга чиққан.

Жординнинг бувиси унинг режаларидан мутлақо бехабар бўлган. Келин ушбу сирни тўй кунига қадар сақлашни режалаштириб, кейин ушбу фикридан қайтди. Ўзининг келинлик либосини набираси эгнида кўрган аёл ҳиссиётларга берилиб кўз ёш тўкиши аниқ эди, Жордин тантана куни бувисини бундай ҳолатга солиб қўйишни истамади.

Охир-оқибат, Жордин тўй олди фотосессиясига бувисини чақирган ва аёлнинг ҳайрат ҳамда қувонч тўла нигоҳлари ҳам кадрга муҳрланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Келинчак бувисининг никоҳ либосини кийиб, барчани ҳайратга солди