Олимларни ҳайратга солган икки ғайриоддий сайёра топилди

Дунё1 дақиқа ўқиш2.9K
Олимларни ҳайратга солган икки ғайриоддий сайёра топилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Тадқиқотчилар ҳажми Юпитерга тенг ёки ундан катта бўлган, лекин зичлиги пахтақанддан ҳам паст бўлган иккита улкан экзосайёрани аниқлашди.
  • Оксфорд университети олими Жорж Дрансфилд бошчилигидаги тадқиқотда аниқланган бу осмон жисмлари "супер-пуф" деб аталиб, Ердан тахминан 1110 ёруғлик йили узоқликда жойлашган.
  • NASAнинг ТЕСС сунъий йўлдоши орқали топилган ушбу сайёралар жанубий осмондаги "Учувчи балиқ" юлдуз туркумидаги бир юлдуз атрофида айланади.

Олимлар коинотдаги энг ғаройиб сайёралардан бири ҳисобланган икки улкан экзосайёрани аниқлади. Қизиғи шундаки, уларнинг ҳажми Юпитер сайёрасига тенг ёки ундан каттароқ бўлса-да, зичлиги пахтақандникидан ҳам паст экани маълум бўлди.

Тадқиқотчилар томонидан “супер-пуф” деб аталган ушбу сайёралар ҳозирга қадар аниқланган энг енгил йирик экзосайёралар сифатида қайд этилмоқда. Тадқиқотга раҳбарлик қилган Оксфорд университети олими Жорж Дрансфилднинг таъкидлашича, мазкур осмон жисмларининг зичлиги ҳатто кўпиртирилган соқол олиш кўпиги билан таққослаш мумкин даражада паст.

Олимларнинг фикрича, ушбу ғайриоддий сайёралар асосан водород ва гелий газларидан ташкил топган бўлиши мумкин. Улар NASAнинг TESS сунъий йўлдоши орқали аниқланган бўлиб, Ердан тахминан 1110 ёруғлик йили узоқликда жойлашган. Бу эса қарийб 10 триллион километрга тенг масофани англатади.

Маълум қилинишича, мазкур икки сайёра жанубий осмондаги “Учувчи балиқ” деб номланувчи юлдуз туркумидаги бир юлдуз атрофида айланади. Таққослаш учун, Юпитернинг зичлиги ушбу сайёраларникидан қарийб 35 баравар юқори ҳисобланади.

Бугунги кунга қадар NASA каталогига киритилган қарийб 6300 та экзосайёра орасида бундай “супер-пуф” туридаги сайёралар сони 40 тадан ҳам кам. Шу боис олимлар уларни жуда ноёб осмон жисмлари сифатида баҳоламоқда.

Мутахассислар фикрича, бундай сайёралар янги шаклланаётган юлдузлар атрофидаги газга бой муҳитда пайдо бўлади ва вақт ўтиши билан ўз моддасининг бир қисмини йўқотади. Олимлар келгусида NASAнинг Жеймс Уэбб космик телескопи орқали уларнинг кимёвий таркибини янада чуқурроқ ўрганишни режалаштирмоқда.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ана шундай ноодатий ва кам учрайдиган сайёраларни ўрганиш коинот қандай шаклланганини яхшироқ тушунишга ҳамда инсоннинг коинотдаги ўрни ҳақидаги билимларни кенгайтиришга хизмат қилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?