Қарғалар “ишга кирди”: кўчаларни тозалаб мукофот олмоқда

1 дақиқа ўқиш40.2K
Қарғалар “ишга кирди”: кўчаларни тозалаб мукофот олмоқда

Швецияда экология ва инновация уйғунлашган ноодатий лойиҳа ишга туширилди. Corvid Слеанинг стартапи кўчаларни тозалашнинг янги усулини жорий қилиб, бу вазифани қарғалар ёрдамида бажаришни йўлга қўйди.

Лойиҳа доирасида махсус ўргатилган қарғалар ерда ётган сигарет қолдиқларини йиғиб, уларни махсус автоматларга ташлайди. Ҳар бир “тозалаш” учун эса қушлар ем билан мукофотланади. Шу тариқа улар ўзига хос “иш ҳақи” олади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, қарғалар жуда ақлли ва тез ўрганадиган қушлар ҳисобланади. Улар янги вазифаларни қисқа вақт ичида ўзлаштириб, ҳатто бошқа қарғаларнинг ҳаракатларини кузатиб, уларга тақлид қилиш орқали бу кўникмаларни мустаҳкамлайди.

Мазкур лойиҳа натижасида бир нечта муаммо бир вақтнинг ўзида ҳал этилмоқда: кўчалар тоза сақланади, шаҳар хизматлари харажатлари камаяди ва қарғалар ҳам фойдали “меҳнат” билан шуғулланади.

Энг қизиғи, бу тажриба келажакда бошқа шаҳарларда ҳам қўлланилиши мумкинлиги айтилмоқда. Агар лойиҳа муваффақиятли давом этса, қарғалар инсонларга ёрдам берадиган “экологик ходимлар”га айланиши эҳтимолдан холи эмас.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?