Қирғизистонда кучли сел автомобилни оқизиб кетди: 6 киши ҳалок бўлди

Қиргизистоннинг Ош–Алай автомобил ёлида юзага келган кучли сел оқими камида олти кишининг омирига зомин болди. Фожиа 24 июн куни содир болиб, кучли оқим ҳаракатланаётган енгил автомобилни оқизиб кетган. Ҳозирча ҳалок болганларнинг шахси ҳамда машина ичида нечта одам болгани ҳақида аниқ малумот берилмаган. Айни пайтда тегишли хизматлар воқеа жойида қидирув-қутқарув ишларини давом эттирмоқда ва вазият назоратга олинган.
Қирғизистоннинг Ўш–Алай автомобиль йўлида юзага келган кучли сел оқими фожиали оқибатларга сабаб бўлди. Ҳодиса натижасида камида олти киши ҳалок бўлган.
Маълумотларга кўра, фожиа 24 июнь куни содир бўлган. Кучли сел оқими йўлда ҳаракатланаётган енгил автомобилни оқизиб кетган.
Ҳозирча ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг шахси, шунингдек, автомобиль ичида нечта одам бўлгани ҳақида аниқ маълумот берилмаган. Тегишли хизматлар воқеа тафсилотларига ойдинлик киритмоқда.
Қутқарувчилар ҳодиса жойида қидирув-қутқарув ишларини давом эттирмоқда. Ҳудуддаги вазият назоратга олинган.
Мутахассислар сўнгги йилларда сел, сув тошқинлари ва бошқа табиий офатлар сонининг кўпайишини иқлим ўзгариши билан боғламоқда.































Изоҳлар 0
…