Қозоғистонда 23 июнда туғилган чақалоқларга махсус совғалар топширилди

Қозоғистонда 23 июнда туғилган чақалоқларга махсус совғалар топширилди

Қозоғистонда Халқаро Олимпия куни муносабати билан дунёга келган чақалоқлар учун ўзига хос акция ташкил этилди. 23 июн куни туғилган минг нафардан ортиқ чақалоққа “Olympian is born” ёзуви туширилган махсус кийимлар тўплами ҳамда табрик мактублари топширилди.

Мазкур ташаббус мамлакат бўйлаб фаолият юритаётган 234 та туғруқ муассасасида бир вақтнинг ўзида ўтказилди. Акция доирасида янги ота-оналар ҳам ташкилотчилар томонидан самимий табриклар билан қарши олинди.

Лойиҳа илк бор 2020 йилда йўлга қўйилган бўлиб, шундан буён ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда. Ташкилотчилар ушбу ташаббус орқали янги туғилган чақалоқларни Олимпия ҳаракати ва унинг дўстлик, тинчлик ҳамда соғлом турмуш тарзи каби қадриятлари билан рамзий равишда боғлашни мақсад қилган.

Акция ижтимоий тармоқларда ҳам илиқ кутиб олиниб, кўплаб фойдаланувчилар бундай эътибор ва ғамхўрликни юқори баҳоламоқда.

Olimpiya ramzi tushirilgan oq kiyimlardagi besh nafar yangi tug‘ilgan chaqaloq yonma-yon yotibdi.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар