Кучли зилзила Венесуэлада кенг кўламли вайронагарчилик келтирди

Венесуэланинг шимолий қирғоқларида бир-биридан атиги 40 сония фарқ билан содир бўлган 7,2 ва 7,5 магнитудали кучли зилзилалар катта вайронагарчиликка сабаб бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар сони юзлаб кишиларга етган бўлиб, минглаб одамлар тақдири бўйича хавотирлар сақланиб қолмоқда.
Энг катта зарар Ла-Гуайра, Катия-ла-Мар ва Карабалледа шаҳарларида кузатилди. Ўнлаб кўп қаватли бинолар қулаб тушган, аҳоли эса вайроналар орасидан яқинларини қидирмоқда.

Зилзила мамлакатнинг асосий ҳаво дарвозаси ҳисобланган Симон Боливар халқаро аэропортига ҳам жиддий зарар етказган. Каракас шаҳрида ҳам бир нечта бинолар вайрон бўлган.
БМТ маълумотига кўра, фақат Ла-Гуайра ҳудудининг ўзида 100 дан ортиқ бино қулаган. Қидирув-қутқарув ишларига АҚШ, Франция ва бошқа давлатлардан мутахассислар жалб этилмоқда.

Расмийлар қурбонлар сони яна ортиши мумкинлигини билдирмоқда. Қутқарувчилар эса вайроналар остида қолганларни тирик ҳолда топиш учун вақт билан курашмоқда.






























Изоҳлар 0
…