
Нидерландия пойтахти Амстердамнинг “Кўк масжид”ида Холокост қирғинида омон қолган зодагон яҳудий Ислом динини қабул қилди.
Масжиднинг Фейсбукдаги саҳифасига 87 яшар Сал ван Коуверден исмли яҳудий калимаи шаҳодатни айтиб Ислом динини қабул қилаётгани акс этган видеолавҳа жойлаштирилган.
Бу воқеа Нидерландияда Иккинчи жаҳон уруши даврида қурбон бўлганлар ёд этиладиган “Хотира куни”да, яъни, 4 май куни содир бўлган.
Имконияти чекланганлар аравачасида ўтирган кекса яҳудий масжид имоми Яссин Элфоркани ортидан араб тилида калимаи шаҳодатни қайтариб Ислом динини қабул қилган.
Шундан сўнг имом “Ислом динига хуш келибсиз, биродар”, - дея мусулмонлар либосини кийиб олган Сал ван Коуверденни бағрига босган.
Израел нэшнал нюс нашри мухбири Коуверден ёлғиз қолганлиги сабабли Ислом динини қабул қилган бўлиши мумкинлигини иддао қилиб воқеа юзасидан шубҳа бирдирган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар