Нидерландияда ким №1? Верхувен Оверим билан рингга чиқадими?

1 дақиқа ўқиш81
Нидерландияда ким №1? Верхувен Оверим билан рингга чиқадими?
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • ММА афсонаси Алистар Оверим Рико Верхувенга бокс қоидалари бўйича жанг ўтказишни таклиф қилди.
  • Оверим бу тўқнашувни 2027 йилда Амстердамдаги аренада ўтказиб, Нидерландиянинг биринчи рақамли спортчисини аниқламоқчи.
  • Рико Верхувен 23 май куни Мисрда супероғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони Александр Усикка қарши жанг қилиб, 11-раундда техник нокаут билан мағлуб бўлганди.

Жанговар спорт турлари оламида навбатдаги грандиоз ва шов-шувли тўқнашув пишиб етилмоқда. Аралаш яккакурашлар (ММА) афсонаси Алистар Оверим Кикбоксинг бўйича Glory собиқ чемпиони Рико Верхувенни бокс қоидалари бўйича жанг ўтказишга таклиф қилди.

Иккала нидерландиялик спортчи ўртасидаги азалий муросасизлик энди ринг майдонида узил-кесил ҳал бўлиши мумкин.

«ММАда у менга қарши чиқмасди — шунинг учун боксни таклиф қиламан»

Алистар Оверим ўзининг сўнгги баёнотида Рико Верхувенга бокс қоидалари асосида куч синашишни таклиф қилиши сабабларини ва Амстердамда катта жанг ташкил этиш режасини ошкор қилди:

«Боксда Риконинг имкониятлари баландроқ, буни тан оламан. Шу сабабли биз унга айнан бокс қоидалари бўйича жанг таклиф қиляпмиз. Нега дейсизми? Чунки ММА қоидалари бўйича баҳсда Верхувен менга қарши октагонга чиқишга ҳеч қачон юраги дов демасди... Уни Амстердамда кўришга умид қиламиз.

Рико, мендан қочма! Мухлислар, бутун Нидерландия ва мен ҳам айнан шу тўқнашувни хоҳлаймиз. Орамизда ҳали ҳисоб-китоб қилинмаган масалалар бор. Кел, бир умрга ҳаммасига нуқта қўйиб, Нидерландияда ким биринчи рақамли спортчи эканини аниқлаймиз. Буни 2027 йилда Амстердамдаги аренада амалга оширайлик!» — деди Оверим.

Усикка қарши супержанг ва Верхувеннинг боксдаги қадами

Эслатиб ўтамиз, Рико Верхувен шу йилнинг 23 май куни Мисрда супероғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони Александр Усикка қарши шов-шувли рингга кўтарилиб, профессионал боксдаги энг мураккаб синовни бошдан кечирган эди. Ўша драматик кечган баҳснинг 11-раундида Усик кучли зарбалар серияси билан Верхувенни техник нокаутга учратганди.

Шунга қарамай, Верхувен рингда кўрсатган матонати билан бокс олами эътиборини тортди ва эндиликда Оверим билан бўладиган тўқнашув 2027 йилнинг энг йирик ва даромадли спорт воқеаларидан бирига айланиши кутилмоқда.

Фикрингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани танишларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали улашинг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?