Марокашнинг мағлубияти Лондон ва Парижда тартибсизликларга сабаб бўлди

Марокашнинг мағлубияти Лондон ва Парижда тартибсизликларга сабаб бўлди

Жаҳон чемпионати чорак финалида Франция терма жамоаси Марокашни 2:0 ҳисобида мағлуб этганидан сўнг Европанинг бир қатор йирик шаҳарларида тартибсизликлар юз берди.

Хусусан, Лондон ва Париж кўчаларида Марокаш мухлисларининг айрим гуруҳлари йўлларни тўсиб қўйди, пиротехника воситаларини ёқди ҳамда ҳуқуқ-тартибот ходимларига шиша идишлар ва турли буюмлар улоқтирди. Вазиятни назоратга олиш учун полиция қўшимча кучларни сафарбар этди.

Тўқнашувлар оқибатида бир нафар полициячи бош қисмидан жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Шунингдек, тартибсизликларда иштирок этган камида тўрт киши қўлга олингани маълум қилинди.

Шунга ўхшаш ҳолатлар Амстердам, Гаага, Брюссел ва Роттердам шаҳарларида ҳам қайд этилди. Парижда эса хавфсизликни таъминлаш мақсадида 20 минг нафар полициячи хизматга жалб қилинди.

Айни пайтда Франция терма жамоаси мухлислари мамлакат ғалабасини Париждаги машҳур Шанзелизе хиёбонида байрам қилгани айтилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар