06:30 / 21.06.2018
4 513

Путиннинг собиқ хотини ажралишдан кейин қандай пул ишлаб, уни қандай сарфламоқда?

Путиннинг собиқ хотини ажралишдан кейин қандай пул ишлаб, уни қандай сарфламоқда?
Фото: Reuters
Россия президенти Владимир Путиннинг собиқ рафиқаси Людмила Путина у билан ажралганидан сўнг фаол равишда пул ишламоқда ва сарфламоқда. Ҳамда собиқ турмуш ўртоғининг дўстларидан элита кўчмас мулкларни сотиб олмоқда. Бу ҳақда Коррупцияни текшириш марказининг янги тадқиқотида айтилади, деб ёзади Дарё.

Людмила Путина беш йил аввал Россия президенти билан ажралишигача йилига жуда кам даромад олган. Аммо сўнгги вақтларда у ва унинг яқинлари Подмосковьеда ва чет элда ер сотиб олишни бошлаган. Людмила Очеретная (янги турмуш ўртоғининг фамилиясини олган) бир вақтлар Москва вилоятининг Одинцовский туманида каналлардан бири бўйлаб жойлашган саккизта ер майдонини сотиб олган, уларнинг нархи ўртача 400 миллион рублга тенг.

Президентнинг собиқ рафиқаси «Меридиан» компаниясига эгалик қилади, унинг соф фойдаси ўн миллионлаб рубль билан ўлчанади. Аммо бу пуллар Очеретнаяга элита ер майдонларини сотиб олишга етмаган бўларди, дейилади хабарда. Улар Путиннинг эски дўсти Василий Шестаковнинг рафиқаси Татьяна Шестаковадан сотиб олинган.

Бир йил аввал Коррупция ва уюшган жиноятчиликни текшириш маркази Атлантика океани қирғоғида Людмила Путинанинг янги эри бизнесмен Артур Очеретний томонидан сотиб олинган вилла ҳақида хабар топди. Шунингдек, ОАВларда унга Франциянинг Биарриц шаҳридаги 6 миллион евролик вилла ҳам тегишлилиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)