date
views 8 785

Австрия президенти Россияга қарши янги санкция қўлланишини бемаънилик деб атади

Австрия президенти Россияга қарши янги санкция қўлланишини бемаънилик деб атади

Евроиттифоқ Россия ва Украинага нисбатан сиёсат юритишда хатоларга йўл қўйди ҳамда Москвага янги санкцияларнинг жорий қилиниши “бемаъни ва зарарли” қадам бўлади, деб айтиб ўтди Австрия президенти Хайнц Фишер “АРА” агентлигига берган интервьюсида. Австрия президентининг бу чиқиши ҳақида “lenta.ru” нашри ёзмоқда.

Ушбу хабарда ёзилишича, Австрия президенти Россияга қарши санкциялар қўллаб, сиёсий мақсадларга эришиш мумкинлиги ҳақидаги режани “зарарли” деб атаган. Унинг фикрича, Россия иқтисодиётининг етарлича мустаҳкамлик захираси мавжуд бўлиб, санкциялар Москвага жиддий муаммо туғдирган бўлса-да, Россиядаги оғир иқтисодий инқироз эски муаммоларни ҳал қилиш ўрнига янги муаммоларга олиб келади.

“Албатта, ҳозирда юз бераётган Украинадаги инқироз фақатгина Россия йўл қўйган хатолар натижасида вужудга келди, дейишнинг ўзи хато бўлади. Бунда Европа ва бошқа манфаатдор томонларнинг ҳам айби бор”, деб таъкидлаб ўтди Фишер.

Австрия раҳбарининг айтишича, Европа Иттифоқи Украина билан қўшилиш қийматини ҳаддан ортиқ юқори баҳолаб юборган.

Бироқ шу билан бирга Австрия раҳбари Қримнинг Россия таркибига қўшиб олиниши ноқонуний амалга оширилди, деб ҳисоблайди. Шунингдек, у Россия ва Ғарб мамлакатларининг ҳозирги совуқ муносабатини янги “совуқ уруш” деб аташ керак эмаслигини айтиб ўтган.

Манба : kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Австрия президенти Россияга қарши янги санкция қўлланишини бемаънилик деб атади