22:32 / 04.12.2018
5 559

Александр Васильев: «Мана кўрасиз Россияда рўмол ўраш мода бўлади»

Александр Васильев: «Мана кўрасиз Россияда рўмол ўраш мода бўлади»
Фото: «Спутник»
Таниқли мода эксперти Александр Васильев Россияда келажакда мусулмонча услубдаги рўмоллар мода бўлишини башорат қилмоқда, деб хабар берди «Спутник».

«Бугун исталган модалар сайтининг очсангиз, янги йил учун энг оммавий маслаҳат — қандай қилиб рўмол ўраш. Мен буни беш йил олдин башорат қилгандим. Ўшанда менга — биз барбир рўмолда юрмаймиз дейишганди. Мен эса — жон деб рўмол ўраб юрасизлар дегандим. Мусулмонлар кўп бўлган малакатда эртами-кечми шундай услуб мода бўлиши аниқ. Россияда эса мусулмонлар кўп», — дейди Васильев.

Эслатиб ўтамиз, Александр Васильев Россиянинг «Биринчи канали»да «Модный приговор» телекўрсатувини олиб боради. Васильев ҳар доим Ўзбекистонда ишлаб чиқилган анъанавий матолар, кийимларни жуда юқори баҳолайди. Ундан ташқари у ҳар йили мода оламида ишлайдиган бир гуруҳ мутахасисслар билан Ўзбекистонга саёҳат қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Александр Васильев: «Мана кўрасиз Россияда рўмол ўраш мода бўлади»