18:13 / 27.02.2019
7 542

Ким Чен Иннинг охири йўқ кортежи ва ажралмас қўриқчилари (видео)

Ким Чен Иннинг охири йўқ кортежи ва ажралмас қўриқчилари (видео)
28 февраль куни Вьетнамда АҚШ президенти Дональд Трамп ҳамда Шимолий Корея президенти Ким Чен Ин навбатдаги саммит доирасида учрашади. Айни дамда ҳар икки мамлакат раҳбарлари Вьетнам пойтахти Ханойга етиб келишган.
Дунёдаги энг ёпиқ мамлакат ҳисобланувчи Шимолий Корея президенти Ким Чен Ин ҳам худди мамлакати каби сирли инсон ҳисобланади. Унинг қўриқчилари аллақачон дунёга машҳур бўлишган.

Ким Чен Иннинг Вьетнамга келиши ҳам кутилганидек дабдабали бўлди. Интернетда Вьетнамга поездда келган президентнинг меҳмонхонага кетаётган кортежи видеоси тарқалди. Унда охири йўқ машиналар карвони ҳамда ўз вазифасини фавқулодда садоқат билан бажараётган президент қўриқчиларини кўриш мумкин.

Қўриқчилар доимгидек президентнинг зирҳли машинасини жонли тўсиқ бўлиб ҳимоялашди ва бу билан яна бир бор бутун дунёнинг эътиборига тушишди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ким Чен Иннинг охири йўқ кортежи ва ажралмас қўриқчилари (видео)