Ким Чен Иннинг қор устидаги ҳашаматли креслода қўлида сигарет билан ўтирган сурати муҳокамаларга сабаб бўлди

1 дақиқа ўқиш4
Ким Чен Иннинг қор устидаги ҳашаматли креслода қўлида сигарет билан ўтирган сурати муҳокамаларга сабаб бўлди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Самжиён шаҳридаги туристик ҳудуд қурилишини кўздан кечирди. Ташриф давомида унинг учун кўчага ҳашаматли кресло олиб чиқилиб, қор устига қўйилди. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, Ким Чен Ин 15–16 ноябрь кунлари ҳудуддаги тоғ-чанғи ва сайёҳлик мажмуаси қурилиши билан танишган. Агентлик эълон қилган суратларда етакчининг қор устига жойлаштирилган креслода, қўлида сигарет билан ўтиргани акс этган.

Ташрифда унинг 13 ёшли қизи Ким Жу Э ҳам қатнашган. У янги туристик ҳудудда чанғи учган. Жаҳон ОАВларида Ким Жу Э отасининг эҳтимолий вориси сифатида тайёрланаётгани ҳақида тахминлар билдирилмоқда.

Шимолий Кореянинг Лондондаги собиқ дипломатик ходими Тхе Ён Хо қизга юқори мартабали амалдорлар алоҳида эътибор кўрсатаётганини айтган. Унинг фикрича, Ким Жу Эга нисбатан қўлланилаётган тартиблар Ким Чен Иннинг ворисликка тайёрланган даврини эслатади. Бироқ унинг келажакдаги мақоми расман тасдиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, Ким Чен Ин аввалроқ Хитойга ташриф буюриб, мамлакатга Дандун шаҳри яқинидаги Ялу дарёси устидан ўтувчи янги кўприк орқали кирган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?