23:22 / 12.06.2019
3 335

Поль Погба: «Ислом дини дунёқарашимни ўзгартиришга ва яхши инсон бўлишимга ёрдам берди»

Поль Погба: «Ислом дини дунёқарашимни ўзгартиришга ва яхши инсон бўлишимга ёрдам берди»
«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Поль Погба динга бўлган муносабати ҳақида айтиб ўтди. Бу ҳақда Manchester Evening News хабар берди.

26 ёшли франциялик Ислом динига эътиқод қилади. У май ойида мусулмонлар учун муқаддас бўлмиш Рамазон ойида Маккага Ҳаж зиёратига борди.

«Ислом мен учун ҳамма нарса. У менга барча неъматлар учун шукр қилиш имкониятини берди. Ислом мени ҳаётда ҳамма нарсага тушунишга ўргатди. Ислом сабаб ички хотиржамликка эришдим, деб ўйлайман.

Бу менинг ҳаётимдаги энг яхши ўзгариш бўлди. Чунки онам мусулмон бўлишига қарамасдан мен мусулмон бўлиб туғилмагандим.

Ислом бу ҳамма кўриб, билиб турган терроризм эмас. Биз оммавий ахборот воситалари орқали эшитаётган нарсалар аслида бошқа нарса. Бу қандайдир бошқача туйғу. Ўзингиз кўришингиз мумкин. Ҳар бир инсон исломга алоқаси борлигини ҳис қилиб туради. Дўстларимнинг кўпчилиги мусулмон бўлгани учун шу фикрга келганман. Биз ҳар доим ислом дини ҳақида суҳбат қурамиз.

Ўзимга кўплаб саволлар бердим, кейинчалик эса кўп изланишлар қилдим. Бир куни дўстларим билан биргаликда ибодат қилдим ва ўзимни бошқача ҳис қилдим. Ўша кундан бошлаб ибодат қилишни давом эттирдим. Кунига 5 маҳал намоз ўқиш керак, тавба қилиш ва барчаси учун шукр қилиш лозим.

Бу дин менинг дунёқарашимни ўзгартиришга ва яхши инсон бўлишимга туртки бўлди. Кейинги ҳаётим ҳақида кўпроқ ўйлай бошладим. Ислом — инсониятни, қолаверса, қолган барча нарсаларни ҳурмат қилишга ундовчи дин», — дейди Погба.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Поль Погба: «Ислом дини дунёқарашимни ўзгартиришга ва яхши инсон бўлишимга ёрдам берди»