date
views 2 275

Бизнес элита рейтингидан кимлар ўрин олди?

Бизнес элита рейтингидан кимлар ўрин олди?
Фото: Getty Images/Ларри Финк.
The Vanity Fair нашри ўтиб бораётган ҳафтада «янги ва эски истеблишмент» номинациясининг дунё рейтингини тузиб чиқди. Рейтингда эски бизнес-гвардия авлодига мансуб бир қатор номларни ҳам ўқиш мумкин. Бу номлар нафақат бойлиги, балки йиллар мобайнида ортирган нуфузи ва таъсири билан ҳам дунё тараққиётига сезиларли ҳисса қўшган.

Рўйхат бошидан Fox Corporation раҳбари, медиамагнат Руперт Мёрдок ўрин олган. Сўнгги ойларда бизнесмен давлатининг ярми – New Corp’ни 71,3 миллиард долларга сотиб, яна тилларга тушди. «Барчаси болалар учун: 88 ёшда шунча давлатни ўзим учун ишлатиш анча машаққат бўлса керак», деди бизнесмен.

Рўйхатнинг иккинчи поғонасини Apple компаниясининг бош ижрочи директори Тим Кук эгаллаб турибди. The Vanity Fair Apple’нинг бозор нархини 1 триллион долларга баҳолади. Бу кема нотинч тўлқинларда осойишта ва дадил сузиб кетмоқда, деб таърифлайди The Vanity Fair Apple компаниясини.

Blackrock компаниясининг 66 ёшли раҳбари Ларри Финк Apple’нинг ижрочи директори Тим Кукникидан-да каттароқ маблағга эгалик қилмоқда. The Vanity Fair маълумотига кўра, Blackrock бренди остида иш кўрадиган молиявий компания 6 триллион долларни назорат қилмоқда. Бундан ташқари, Ларри Финк Robin Hood хайрия жамғармаси ҳомийлик кенгаши аъзоси сифатида қашшоқларга беғараз ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Бой ва нуфузли шахслар рўйхатидан, шунингдек, Янги Голливудда бойлигини стриминг технологиялари асосида жамғарган шахслар ўрин олган.

55 ёшли Тед Сарандос Netflix компаниясининг раҳбари. Netflix’нинг 151 миллион пули бор обуначиси борлигини инобатга олсак, Тед Сарандос бошқа миллионерлардан анча устунлиги кўзга ташланади.

Боб Гринблат Warner Media Entertainment компанияси раиси, X-files ва Beverly Hills шоуларининг асосчиси. Иккинчисининг юзага келиши Голливуд сиёсий ўлчамларига биноан ҳам Бобга довюрак мақомини олиб берди. Ишида бир неча ўн миллионли лойиҳалари бўлишига қарамай, Дональд Трампни «заҳарли аҳмоқ» дея атади. Ана сизга довюраклик.

Янги Голливуд машурлари рўйхатининг учинчи ўрнида эътироф этилган шахслардани икки нафари Netflix компаниясининг икки омадли инвестори – Шонда Раймс ва Райан Мёрфилар. Нашр маълумотига кўра, Netflix жаноб Раймсга 300 миллион доллар, Мёрфи хонимга 150 миллион доллар мояна тўлаган. Бу рақамларнинг олдида бошқа сўзлар ортиқча.
Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

Манба: Daryo.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бизнес элита рейтингидан кимлар ўрин олди?