Дунёнинг энг кучли паспортлари эълон қилинди: Янги глобал рейтинг...

Ҳенлей Пасспорт Индех 2026 йилги рейтингида Сингапур паспорти 192 та визасиз йўналиш билан дунёнинг энг кучли паспорти деб топилди. Япония, Жанубий Корея ва Бирлашган Араб Амирликлари 188 та визасиз йўналиш билан иккинчи ўринни бўлишиб олди. БАА сўнгги 20 йил ичида визасиз йўналишлар сонини 153 тага ошириб, жами 188 тага етказди.
Henley Passport Index халқаро ташкилоти 2026 йилги дунёнинг энг қудратли паспортлари рейтингини тақдим этди. Рейтинг мамлакат фуқароларининг олдиндан виза расмийлаштирмасдан ташриф буюриши мумкин бўлган давлат ва ҳудудлари сони асосида шакллантирилди.
Сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, глобал ҳаракатланиш ва саёҳатлар соҳасида Осиё давлатларининг мавқеи ва дипломатик таъсири мисли кўрилмаган даражада кучайган.
Осиё гегемонлиги: Дастлабки тўртта ўрин Осиёда!
2026 йилги рейтинг натижаларига кўра, Сингапур паспорти дунёнинг энг кучли паспорти деб эътироф этилди. Сингапурликлар ҳозирда дунё бўйлаб 192 та йўналишга визасиз ташриф буюришлари мумкин (маълумот учун, 2016 йилда бу кўрсаткич 173 тани ташкил этган эди).
Фахрли иккинчи ўринни бирданига учта Осиё гиганти бўлишиб олди:
Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)
Ушбу мамлакатлар фуқаролари дунёнинг 188 та давлатига ҳеч қандай визасиз эркин кириш имкониятига эга.
Рекорд сакраш: БАА сўнгги 20 йил ичида тарихий кўрсаткич қайд этди. Мамлакат визасиз йўналишлар сонини 153 тага ошириб, жами 188 тага етказди. Бу фаол дипломатик алоқалар ва иқтисодий тараққиёт мевасидир.
Европа ва Шимолий Америкадаги вазият
Европа ва Шимолий Америка давлатлари ҳам барқарорликни сақлаб қолмоқда, аммо Осиё давлатларининг тезкор ўсиши фонида уларнинг рейтинги бироз пасайган.
Европа давлатлари:
Норвегия — 5-ўрин (186 та визасиз йўналиш)
Швейцария — 6-ўрин (185 та йўналиш)
Европа Иттифоқи ва Буюк Британия — ўртача 184 та давлатга визасиз кириш имкони.
Шимолий Америка:
Канада — 183 та йўналиш
АҚШ — 180 та йўналиш
Гарчи Канада ва АҚШ 2016 йилга нисбатан визасиз йўналишлар сонини кўпайтирган бўлса-да, бошқа мамлакатлар жуда жадал суръатлар билан ривожлангани сабабли рейтинг жадвалида пастки қаторларга сурилган.
Фикрингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани танишларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқларда улашинг!































Изоҳлар 0
…