13:11 / 15.01.2020
4 347

Мексикалик «Instagram-киллер» қиз полиция билан отишма вақтида ҳалок бўлди (видео)

Мексикалик «Instagram-киллер» қиз полиция билан отишма вақтида ҳалок бўлди (видео)
Фото: 24 Horas
Ижтимоий тармоқларда Мексика наркокартели аъзоси, «Instagram-киллер» сифатида танилган Мария Гвадалупе Лопес Эскуивел (Maria Guadalupe Lopez Esquivel), полиция билан отишма вақтида ҳалок бўлди. Infobae ва бошқа маҳаллий ОАВ бу ҳақда хабар қилган.

Эълон қилинган ва полициячининг боди-камерасида тасвирга туширилган видеода бино деворига суянган ҳолда бўйнидан ўқ еган аёлни кўриш мумкин. Ҳуқуқ-тартибот органи вакили унинг ёнига келиб, уни хотиржамликка чақиради ва тез орада вертолёт етиб келишини хабар қилади. Бошқа бир роликда Лопесни вертолётда шифохонага олиб кетилиш жараёни тасвирга туширилган. Хабарларга кўра, аёл шифохонада тез тиббий ёрдам кўрсатилаётган вақтда вафот этган.

Фото: La 100 - Cienradios
Лопес яраланган махсус операцияда, жиноий гуруҳнинг камида етти нафар аъзоси ҳибсга олинган. Улардан жами 10 дона автоматик ўқотар қурол ва 30 га яқин ўқ-дори ва патронлар мусодара қилинган.

Ҳалок бўлган 21 ёшли қиз CJNJ картелининг энг муҳим аъзоларидан бири бўлган. Ўтган йили октябрда полицияга уюштирилган ҳужум ортида айнан Лопес туриши тахмин қилинган, ушбу тўқнашув оқибатида полициянинг 13 нафар вакили ҳалок бўлганди.

Шунингдек, қиз Instagramда фақат қурол билан бирга суратлар жойлаштириши билан машҳур бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мексикалик «Instagram-киллер» қиз полиция билан отишма вақтида ҳалок бўлди (видео)