
Хитой маҳсулотлар давлат бошқармаси коронавирус инфекциясига қарши ген-муҳандислик вакцинаси устида клиник синовлар ўтказишга рухсат берди. «Global Times» ёзишича, ушбу вакцинага ҳашаротлар ҳужайраси асос қилиб олинган.
Вакцина билан мамлакат жануби-ғарбидаги Сичуань университети биолабораторияси олимлари шуғулланишмоқда. Хитойлик мутахассисларга кўра, улар жуда юқори сифатли дори яратишни уддалашган, маймун ва бошқа ҳайвонларда синаб кўришган. Ҳозирча вакцинанинг ножўя таъсирлари кузатилмаган, дейилади хабарда.
Вакцина синовдан яхши ўтса, университетнинг ўзидаги корхонада йилига камида 100 миллион дозадан ишлаб чиқаришмоқчи. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар