Хитойда робот тиланчилик қилди: унинг илтимоси ҳайратга солди

1 дақиқа ўқиш12.6K
Хитойда робот тиланчилик қилди: унинг илтимоси ҳайратга солди

Хитойда кўчада тиз чўкиб, йўловчилардан пул сўраётган гуманоид робот тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда катта шов-шувга сабаб бўлди. Роботнинг одатдагидек юриш ёки мураккаб ҳаракатларни бажариши эмас, балки одамлардан нима сўраётгани интернет фойдаланувчиларини ҳайратга солди.

Маълумотларга кўра, воқеа Хитойнинг Сичуань провинциясида содир бўлган. Кадрларда гуманоид робот бир тиззасида чўкиб, қўлларини бирлаштирган ҳолда кўчадан ўтаётган одамларга таъзим қилаётгани акс этган.

Робот ёнига эса пул йиғиш учун кичик идиш ва рақамли тўловларни амалга ошириш имконини берувчи QR-код жойлаштирилган. Унинг LED ёзуви ва овоз кучайтиргичи орқали «Қайта зарядлаш учун пулим йўқ» ҳамда «Илтимос, электр энергияси учун тўловга ёрдам беринг» мазмунидаги хабарлар такрорланган.

Хабарларга кўра, мазкур робот Хитойнинг Unitree робототехника компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Unitree G1 гуманоиди бўлиши мумкин. Компаниянинг ушбу модели аввал ҳам ўзининг ғайриоддий ҳаракатлари ва турли тажрибаларда қўлланилиши билан эътибор марказида бўлган.

Видео тарқалиши билан интернет фойдаланувчилари ўртасида турли фикрлар пайдо бўлди. Айримлар ҳазиллашиб, «Энди тиланчиларни ҳам роботлар алмаштиряпти», дея муносабат билдирган бўлса, бошқалар бу ҳолатни сунъий интеллектнинг тобора инсон ҳаётига кириб келаётганига ишора сифатида баҳолади.

Шу билан бирга, видеонинг ҳақиқий мақсади ҳам муҳокамаларга сабаб бўлди. Кимдир буни компаниянинг маркетинг тадбири деб ҳисобласа, яна бир гуруҳ бу кўча санъати ёки одамларни қизиқтириш орқали пул йиғишнинг ғайриоддий усули бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?