Хитойда машҳур семиз қоплон парҳездан озод қилинди

Дунё1 дақиқа ўқиш1
Хитойда машҳур семиз қоплон парҳездан озод қилинди

Хитойнинг Сичуань провинциясидаги ҳайвонот боғида яшовчи, ташқи кўриниши билан «Зоотопия» мультфильмидаги Клоухаузерга ўхшашлиги сабаб машҳур бўлган Пан Баобао исмли қоплон парҳездан озод қилинди. Ҳайвоннинг ёши катта бўлгани сабабли энди унинг вазнини камайтиришдан кўра, саломатлиги ва ҳаёт сифатини сақлашга устувор аҳамият берилмоқда. Бу ҳақда AFP агентлиги хабар берди.

18–19 ёшли Пан Баобао 2024 йилда ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолари орқали машҳурликка эришган. Унинг думалоқ қорни ва гавдаси «Зоотопия» мультфильмидаги полиция ходими Клоухаузерга ўхшатилган. Қоплоннинг машҳурлиги ҳайвонот боғига ташриф буюрувчилар сонининг ортишига ҳам сабаб бўлган.

Шундан сўнг ҳайвонот боғи унинг яшаш жойини кенгайтириб, вазнини камайтириш учун парҳезга ўтказган. Пан Баобао дастлаб анча озган, бироқ вазнини узоқ вақт сақлаб қолиш қийин бўлган.

Ҳайвонот боғи ходимларининг айтишича, қоплон қариб қолгани сабабли вазн ташлаши қийинлашган. Унинг ёшини ҳисобга олиб, ортиқча озишга мажбурлаш саломатлигига зарар етказиши мумкин. Шу боис энди асосий мақсад вазнини камайтириш эмас, балки соғлом ҳолатини сақлаш ва қулай шароит яратишдан иборат.

Ҳозир Пан Баобао ветеринария мутахассислари тузган озиқлантириш режаси асосида ҳар куни тахминан 450 грамм мол гўшти ва қўшимча товуқ гўшти истеъмол қилади. У етарли ва тўйимли овқат билан таъминланмоқда.

Ҳайвонот боғи ходимлари қоплоннинг яшаш жойини кенгайтириш билан бирга, жисмоний фаоллигини ошириш учун махсус ўйинчоқлар ҳам тақдим этган. Энди унинг вазни барқарор бўлиши, саломатлиги ва ўзини яхши ҳис қилиши муҳим ҳисобланади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Ўзбекистон
    Ўзбекистон бўйича 30 ноябрга об-ҳаво прогнози эълон қилинди
  2. Спорт
    «Ҳатто гапиришга сўз тополмаяпман»: «Алавес»нинг ғалаба голи муаллифи Анхель Перес...
  3. Спорт
    Камилла Раҳимова Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси бўлиш ҳақида гапирди
  4. Спорт
    Жаҳон кубогида Ўзбекистон ва Қозоғистон боксчилари ўртасида 2 та тўқнашув бўлади
  5. Спорт
    Камилла Раҳимова Ўзбекистон шарафини Лос-Анжелес—2028 Олимпиадасида ҳимоя қилмоқчи
  6. Жамият
    Яхшилик қилинг: бу дунёда инсондан фақат эзгу ишлари ва яхши номигина қолади
  7. Спорт
    Сергей Фомин Грециядаги «Челленжер» турнирида чемпионликни қўлга киритди
  8. Спорт
    «Ланс» ҳужумчиси Абдалла Сима Франция чемпионатида пента-трик қайд этди
  9. Спорт
    «Палмейрас» финалда «Эстудиантес»ни мағлуб этиб, Либертадорес кубогини қўлга киритди
  10. Спорт
    Моуриньо «Алавес»дан учралган мағлубиятдан сўнг ҳакамлар ва рақиб тактикасини танқид қилди