Хитойда болакай поезд ва платформа орасига тушиб кетди (видео)

Хитойда болакай поезд ва платформа орасига тушиб кетди (видео)

Хитойнинг Сичуань провинциясидаги Чэнду Шарқий вокзалида нохуш ҳодиса юз берди. Онаси билан поездга чиқаётган болакай эҳтиётсизлик оқибатида поезд ва платформа орасидаги тирқишга тушиб кетди.

Ҳодиса 5 октябрь куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 12:31 да G8645 поезди вокзалга келган пайтда содир бўлган. Навбатчилик қилаётган темирйўл полицияси ходими Ли Янжун болакайнинг тушиб кетганини кўриб, дарҳол ёрдамга ошиққан. У боланинг яқинлари билан биргаликда уни тирқишдан чиқариб олган.

Шундан сўнг тиббиёт ходимлари болани текширган. Унинг соғлиғига жиддий зарар етмагани маълум бўлган. Кейинчалик болакай яқинлари билан сафарини давом эттирган.

Темирйўл полицияси йўловчиларни поездга чиқиш ва тушиш вақтида болаларни диққат билан кузатишга, платформа билан поезд орасидаги тирқишга эътибор беришга чақирди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар