date
views 8 545

Cемизлик очликдан кўра жиддийроқ муаммога айланмоқда

Cемизлик очликдан кўра жиддийроқ муаммога айланмоқда

Британияда чоп этиладиган The Lancet журналининг ёзишича, ҳозирга келиб семизлик очликдан кўра жиддийроқ муаммога айланган.

Бугунги кунда дунё аҳолисининг қарийб 30 фоизи ёки 2,1 миллиарддан ортиғи ортиқча вазнга эга ёхуд семизликка чалинган. Бу эса тўйиб овқат емайдиганлар сонидан деярли 2,5 баравар кўпроқдир. Эндиликда семизлик ўлим ҳолатларининг 5 фоизига сабаб бўлмоқда.

Журналда таъкидланишича, семизлик соғлиқни сақлаш соҳасининг муаммоси бўлибгина қолмай, жаҳон иқтисодиётига таҳдид ҳамдир. Семизлик йилига тахминан 2 триллион долларга (жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 2,8 фоизи) тушмоқда. Чекиш ёки қуролли зўравонлик, уруш ва терроризм келтирадиган иқтисодий зарар ҳам деярли шунчага тенг.

Афтидан, муаммо тобора чуқурлашиб бормоқда. Агар ҳозирги вазият сақланиб қолса, дунёда катта ёшдаги аҳолининг ярми ортиқча вазнли ёки семизликка чалинган бўлади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Маргарет Ченнинг айтишича, шу пайтгача бирорта ҳам мамлакат семизлар сонини ортга қайтаришга муваффақ бўлмади.

Глобал эпидемия фақатгина ривожланган мамлакатларга хос эмас. Иқтисодиёти ривожланаётган мамлакатлар қашшоқликдан қутулиши билан фуқаролари семира бошламоқда. Ҳозир семиз кишиларнинг 60 фоиздан ортиғи ривожланаётган мамлакатларда яшамоқда: саноатлашиш ва шаҳарлашувнинг жадал тус олиши даромадларнинг ошишига, бу эса ўз навбатида истеъмолнинг ортишига олиб келмоқда. Масалан, Ҳиндистон ва Хитой шаҳарларида семизлик қишлоқдагидан 3-4 баравар кўпроқ учрайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Cемизлик очликдан кўра жиддийроқ муаммога айланмоқда