Дунёда 170 миллиондан ортиқ бола семизликдан азият чекмоқда

Дунёда 170 миллиондан ортиқ бола семизликдан азият чекмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёда болалар ва ўсмирлар ўртасида семизлик тобора кенг тарқалаётганини маълум қилди. 2024 йилда 5–19 ёшдаги 170 миллиондан ортиқ болада семизлик қайд этилган.

Маълумотларга кўра, ушбу кўрсаткич 1990 йилдан бери қарийб тўрт баробарга ошган. Семизлик кузатилганларнинг 70 миллионга яқини 5–9 ёшли болалар ҳиссасига тўғри келади.

ЖССТ илк бор болаларда семизликни даволаш бўйича махсус йўриқнома ишлаб чиқди. Ташкилот муаммони ҳал этишда жисмоний фаолликни кўпайтириш, овқатланиш одатларини яхшилаш ва хулқ-атворга оид ёндашувларни ўзгартиришни тавсия қилмоқда.

Шу билан бирга, ЖССТ 9 ёшгача бўлган болаларда семизликни даволаш учун махсус дори воситалари, жарроҳлик амалиётлари ёки вазн камайтиришга мўлжалланган қурилмалардан фойдаланишни тавсия этмаяпти.

Ташкилотнинг таъкидлашича, муаммога фақат даволаш нуқтаи назаридан ёндашиш етарли эмас. Болалар учун соғлом овқатланиш ва жисмоний фаоллик имкониятларини кенгайтириш ҳам муҳим.

Аввалроқ Бутунжаҳон семизлик федерацияси 2040 йилга келиб дунёда 500 миллиондан ортиқ бола ортиқча вазн муаммосига дуч келиши мумкинлигини прогноз қилган эди. Улардан 227 миллион нафари семизлик билан боғлиқ муаммоларга эга бўлиши мумкин.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар