14:29 / 13.10.2016
14 321

Кам ухлаб, тиниқиб уйғонишнинг оддий бир усули

Кам ухлаб, тиниқиб уйғонишнинг оддий бир усули

Тўйиб ухламаслик — замонавий инсоннинг асосий муаммоларидан бири. Жадал ҳаёт тарзи сабаб кеч уйқуга ётиб, эрта уйғонамиз. Ёшликда бунинг уддасидан қийинчиликсиз чиқиш мумкиндир, бироқ ёш ўтгани сайин мунтазам тўйиб ухламаслик асаб тизимидаги муаммоларга сабаб бўлади. Иш ҳаддан ташқари кўплиги сабаб, 8 соат ухлашнинг ҳеч имкони бўлмаса, нима қилиш керак?

Бошидан бошлаймиз — уйқу сифати нимага боғлиқ?

Вақтнинг ҳар бир сониясида инсон организмида маълум бир жараёнлар юз беради ва улар Қуёш ҳаракати фазалари билан боғлиқ. Бу тизим жуда катта аниқликда ишлайди. Бахтга қарши, Қуёш ва вақтнинг бу фаолиятини ҳеч қанақасига ўзгартира олмаймиз, чунки инсоннинг кун тартиби қатъий белгиланган.

Ярим тунда Қуёш ўзининг энг қуйи нуқтасида бўлади ва бу вақтда биз максимал даражадаги ҳордиқ ҳолатида бўлишимиз зарур. Шу сабабли ҳам 21:00 дан 3:00 гача бўлган вақт — уйқу учун энг яхшисидир. Хоҳласангиз, 22:00 дан 4:00 гача, 20:00 дан 2:00 гача ҳам ухлашингиз мумкин.

Эрта уйқуга ётишнинг кучи нимада? Бош ва мия одатда 21:00 дан 23:00 гача бўлган оралиқда фаол дам олади. Мунтазам равишда 23:00 дан кейин ухлашга ётадиган одамларда интеллектуал фаоллик борган сари сусайиб боради, лекин бу дарҳол юз бермайди. Агар сиз ҳар куни тунги соат 12:00 дан кейин ухлашга ётсангиз, қанча ухлаб турганингиздан қатъий назар, чарчоқ, бош айланиши ва доимий бошоғриқлар сизни безовта қилади.

22:00 дан кейин ухлашга ётиш ҳам руҳий, ҳам жисмоний саломатлик учун зарарлидир. Сиз барча ишларни тонгга қолдириб, вақтлироқ ухлашга ётишингиз даркор. Бошида осон бўлмайди, бироқ 20 кунча шу тартибни сақлай олсангиз (тадқиқотларга кўра, кишидаги бирор-бир одат айнан 20 кун ичида шаклланади), танангиз, шубҳасиз, Сиздан миннатдор бўлади!

Манба: Дарё

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кам ухлаб, тиниқиб уйғонишнинг оддий бир усули