ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
17 май куни кўзланган мақсадга етиш, режаларни тўлиқ амалга ошириш учун анча-мунча тер тўкишингизга тўғри келади. Арзимаган худбинлик ҳам ишнинг белига тепиши турган гап. Ҳар бир ҳаракатда чегарани билишингиз талаб этилади. Бу талаб муҳаббат масаласига ҳам баравар тегишли. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун тоза ҳавода албатта сайр қилинг. Бу кун бўйи иссиқ ҳавода юриб йўқотилган қувватни тиклашда ёрдам беради.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун эмоция, ҳис-туйғуларни жиловлаган ҳолда ҳаракатлар содир этишингизга тўғри келади. Айниқса, бу нарса шахсий ҳаётингизда ёрдам беради. Қариндошлар ва яқин инсонлар билан босиқликка амал қилган ҳолда муносабат юритишингиз лозим бўлади. Сиз табиатан ҳазилга мойилсиз, ҳаётни жуда севасиз. Бугун шу хислатларингиздан ўз фойдангиз йўлида фойдаланишни унутманг. Куннинг иккинчи ярмида ёши ўтган қариндошлардан бирига хасталиги боис моддий кўмак беришингиз мумкин.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
17 май куни яқин инсонлар учун ўзингиздан кечиб бўлса-да, зарур ёрдамларни беришингиз, манфаатларингизни бир четга суриб қўйишингиз керак бўлади. Бу эса қондошлар орасидаги обрўйингиз ва ўрнингизни албатта мустаҳкамлайди. Бугун ҳуқуқшунослар, адвокатлар ёрдамидан умуман фойдаланманг, муваффақиятсизликка учрайсиз. Аммо мавқени ошириш учун қилинган ҳаракатлар омадли кечади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
17 май куни моддий аҳволингизни яхшилаш учун кўпроқ вақт ажратинг. Ҳар кунги тушум бугун сизнинг талабингизни қондира олмаслиги мумкин. Қўшимча даромад келтирадиган иш топсангиз, албатта ниятга етган бўлардингиз. Яна харажатларни ҳам бугунча кескин қисқартиришингиз зарур бўлади. Оила қурмаганлар учун 17 май жуда хайрли кечади. Бугун сиз танлаган инсонингизнинг ҳақиқий муҳаббатига гувоҳ бўласиз. Баъзилар тўй кунини ҳам белгилашлари кутилади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
17 май куни шахсий ҳаётингизга янада эътиборлироқ бўлинг. Яқин инсонингизга ҳар галгидек сирли қарашлардан тийилинг. Ундан кўра ижодий қобилиятингиз бўлса, ўшани намойиш этиб, олқишини олинг. Саломатликка эътибор қаратинг. Эрталабки гимнастикаларни бошлаш, овқатланишда меъёрни билиш сизга соғлиқни мустаҳкамлашда катта ёрдам беради.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Оила қурмаганлар севимли хоббилардан бугунча воз кечишлари керак. Акс ҳолда тақдирдошга айланиши мумкин бўлган инсон билан юз кўришишдан маҳрум бўласиз. Ҳар бир вазият бугун сиз хоҳлаган кўринишда кечади. Раҳбарлар билан мулоқотда маданият талабларига албатта аҳамият беринг. Айниқса, юқори лавозим эгаллаш ниятида юрган бўлсангиз, бу жуда керак бўлади. Саломатликни эҳтиёт қилинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
17 май сиз учун оғирроқ келиши кутилади. Бажараётган ишлар унуми сизга бўйсунмаслиги, иш бароридан келмаслиги мумкин. Аммо бу ўткинчи ҳодиса. Асабни асраган ҳолда ҳаракатлар содир этсангиз, ҳаммаси яхшилик билан тугайди. Ниятга етиш учун қатъиятли бўлишингиз зарур. Суюкли кишингиз билан ўта мулойим оҳангда мулоқот қилинг, афсусланмайсиз.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугунги кунингиз унумли кечишини юлдузлар башорат қилишмоқда. Барча муаммолар ортда қолиб, ҳар бир босган қадамингиз хайрли бўлади. Фақат саломатликка бошқа кунлардагига нисбатан кўпроқ эътибор қаратинг. Ошқозонингизда оғриқ пайдо бўлса, мустақил даволанишга ўтманг ва мутахассисга мурожаат этинг. Шахсий ҳаётингизда ҳам осудалик ҳукм суриши кутилмоқда.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
17 май куни «гўзал яшашга ҳеч ким халал бера олмайди», деган шиорни байроқ қилиб олинг. Лекин бунинг учун моддий тўкинлик зарурлигини унутманг. Шундай экан, кун бўйи елиб-югуриб пул ишлаб топишингизга тўғри келиши мумкин. Агар харидларни ақл билан амалга оширсангиз, билингки, сиз ғолибсиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишга одатланинг. Бу руҳан кўтаринки бўлишингизда катта ёрдам беради.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун сиз учун ҳар жабҳада оғир кечиши мумкин. Иш жойингизда ҳамкасблар билан муносабатлар масаласи муаммо чиқариши мумкин. Аммо яқин дўстларингиз сизни ташлаб қўйишмайди. Улар молиявий масалада яқиндан кўмаклашиб юборишади. Фақат ўзингиз келажакка, одамларга ишонишни канда қилмасангиз бас. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Иссиқ кунда кўча таомларини иложи борича тановул қилманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
17 май куни ҳаёт йўлингизда оғир лаҳзалар кўндаланг туриши кутилади. Уларни енгиб ўтиш осон кечмаслиги мумкин албатта. Бунинг учун метин ирода ва асаб зарур бўлади. Асабни асрашда ҳазил-мутойибага кенг ўрин беринг. Беғамроқ бўлинг. Ҳис-туйғуларни жиловлай билинг. Қолаверса, қариндошлар ва дўстлар ҳам қараб туришмайди. Соғлиғингизни ташқи хавфлардан қаттиқ туриб ҳимоя қилинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун тақдирнинг суюклисига айланишингиз тайин бўлиб турибди. Эрталабданоқ аъло кайфиятда иш бошлайсиз. Қанчалар ўз ишининг устаси эканлигингизни бошқаларга намойиш этиш учун имкон туғилади. Молиявий масалада эса қатъий ҳисоб-китоблар керак бўлади. Харидларга эрк бермасангиз, эртанги кунга қадар қийин аҳволда қолмайсиз. Бугун таваккалчиликка асло яқин борманг.
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Шавкат Мирзиёев Янгиҳаётда барпо этилаётган “Янги авлод” махсус саноат зонасида бўлди
Германиялик фермернинг сигири тўртта бузоқ туғди
Бой давлатлар иқлимни молиялаштиришни оширишга рози бўлди
Украина ўзининг баллистик ракетасини яратиш устида иш олиб бормоқда
Европа Иттифоқи ва АҚШ «учинчи дунё»га экология учун йилига $300 млрд бермоқчи