2 000
Жаҳон банки Ўзбекистонга инқирозга қарши кураш учун 1,2 миллиард доллар ажратиши мумкин
Фото: AP Photos/Susan Walsh
Жаҳон банки коронавирус пандемияси оқибатлари билан курашда Ўзбекистонга молиявий кўмак беради. Бу ҳақда инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги расмий сайтида хабар берилган.
Хабарда айтилишича, 6 апрель куни бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича Жаҳон банки Гуруҳи вице-президенти Сирил Мюллер видеоконференция кўринишидаги суҳбатда шу масалани муҳокама қилган.
«Томонлар аҳолини коронавирусдан ҳимоя қилишга, корхоналар, биринчи навбатда, кичик ва ўрта бизнес субъектларини, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва хусусий тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган биргаликдаги истиқболли чораларни муҳокама этишди.
Сирил Мюллер Ўзбекистон Республикаси Президенти бошчилигида аҳолининг ижтимоий ҳимоя даражасини ошириш ва мамлакатда иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш бўйича ўзини оқлаган чораларни юқори баҳолади», дейилади вазирлик хабарида.
Жаноб Мюллер Жаҳон банки Гуруҳи томонидан шакллантирилган 14 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги «Тайёрлик ва жавоб стратегик дастури» маблағларини Ўзбекистоннинг инқирозга қарши дастурини қўллаб-қувватлаш учун мобилизация қилиш ниятида эканлигидан хабардор қилди.
Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимини, ижтимоий ҳимоя институтлари ва бюджет кўмагини молиялаштириш учун 1,2 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағларни оператив ажратиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди