
Денов туманида яшовчи фуқаро Гулмира Салимова Тоғ-кон саноати ва геология соҳасида фаолиятини лицензияламасдан ер ресурсларидан ўзбошимчалик билан ноқонуний фойдаланиб, яъни тупроқ қазиб олиш ишларини олиб бориб табиат ҳамда маданий мерос объектига зарар етказганлиги учун жиноий жавобгарлик масаласи ҳал этилган.
Г.Салимованинг бу қилмиши учун суд ҳукми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик беш баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Мажбурий ижро бюроси Денов туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида белгиланган 18 млн 700 минг сўм жиноий жарима тўлиқ ундирилиб, давлат бюджетига йўналтирилди.
Ижро ҳужжати бўйича қарздор Г.Салимова содир этган жиноятининг моҳиятини англаб, қилмишидан пушаймон эканлигини билдирди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар