Деновда банк карталаридан 39 млн сўм ўғирланган: гумонланувчи ушланди

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида фуқароларнинг банк карталаридан жами 38 миллион 946 минг сўмни рухсатсиз ечиб олишда гумонланаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, ИИБ Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар ва техник суриштирувлар давомида Денов туманида яшовчи фуқароларнинг банк карталаридан пул маблағлари рухсатсиз ечиб олингани билан боғлиқ бир нечта ҳолат аниқланган.
Текширувлар натижасида турли маҳаллаларда истиқомат қилувчи фуқароларнинг банк карталаридан жами 38 миллион 946 минг сўм ечиб олингани маълум бўлган. Ушбу ҳолатларга алоқадорликда гумонланаётган Бухоро шаҳрида яшовчи шахс аниқланиб, қўлга олинган.
Ҳозирда унинг бошқа шу каби жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор-суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.
Қайд этилишича, ҳолатлар мамлакат миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбири ҳамда “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида аниқланган.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…