95 ёшли ўзбекистонлик онахон 8 нафар фарзандини уйда дунёга келтирган

1 дақиқа ўқиш7
95 ёшли ўзбекистонлик онахон 8 нафар фарзандини уйда дунёга келтирган

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани, Лангар қишлоғида яшовчи 95 ёшли Муқимтош онахоннинг ҳаёт йўли кўпчилик эътиборини тортмоқда. Айтилишича, у саккиз нафар фарзандининг барчасини уй шароитида дунёга келтирган ва бирор марта ҳам туғруқхонага бормаган.

Бугунги кунда онахон 50 нафардан ортиқ набира ва 100 нафардан зиёд чеваранинг меҳрибон бувиси ҳисобланади. Унинг хонадонида эса тўй-ҳашамлар тез-тез ўтказилиб, қувончли кунлар бир-бирига уланиб кетади.

Онахоннинг айтишича, жорий мавсумда тўрт нафар набирасига келин олиб, чеварасини ҳам узатган.

«Бу мавсумда тўрт нафар набирамга келин олдим, чеварамни ҳам узатдим», — дейди Муқимтош онахон.

Онахоннинг кенжа ўғлининг айтишича, ҳозирда у 54 ёшда, оиладаги энг катта фарзанд эса 72 ёшни қаршилаган.

Муқимтош онахон ўз исмини ҳам онаси танлаганини айтади. У оиладаги ягона қиз фарзанд бўлган. Шунингдек, онахоннинг 3–4 нафар акаси ҳам 90 ёшдан ошиқ умр кўрган.

Онахоннинг катта ва аҳил оиласи, фарзандлари ҳамда авлодлари ардоғида кечаётган умри кўпчиликка ибрат бўлмоқда. Ижтимоий тармоқларда ҳам фойдаланувчилар унга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ ва оилавий хотиржамлик тиламоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?