Ўзбекистон дорихоналарида дорилар белгиланган нархдан бир неча баравар қиммат сотилган

Рақобат қўмитаси томонидан фармацевтика бозорида ўтказилган назорат тадбирларида айрим дорихоналарда дори воситалари белгиланган нархлардан юқори баҳода сотилаётгани маълум бўлди.
Текширувларда "ШУНҚОРЛАР" МЧЖ дорихонасида "ПОЛИМИК" препарати 12,8 минг сўм ўрнига 70 минг сўмдан, "КОНВУЛЕКС" эса 66,5 минг сўм ўрнига 395 минг сўмдан сотилгани аниқланган. Бу дорилар белгиланган нархга нисбатан мос равишда 5,5 ва қарийб 6 баравар қимматга таклиф қилинган.
"MUNO FARM" дорихонасида "СТИМУЛОТОН" таблеткалари 295 минг сўмдан, "HOSIL FARM"да "SLIDERON" 349 минг сўмдан сотилган. Ҳар икки ҳолатда ҳам маҳсулотлар белгиланган нархлардан сезиларли даражада қиммат бўлган.
Бундан ташқари, бир нечта бошқа дорихоналарда ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар қайд этилган. Аниқланган қонунбузарликлар юзасидан дорихоналарга кўрсатмалар берилди. Қўмита фармацевтика соҳасидаги нархлар назоратини бундан буён ҳам давом эттиришини билдирди. Текширувлар, жумладан, "сирли мижоз" усулида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.































Изоҳлар 0
…