Кредит қарзи сабаб савдо ва хизмат кўрсатиш биноси хатланди

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида тижорат банкларидан олинган кредитлар ўз вақтида тўланмаган ҳолларда, қарздорликни қоплаш учун гаровга қўйилган мулкка нисбатан мажбурий чоралар қўлланилади.
Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси иш юритувида бўлган суд ҳужжатига мувофиқ, қарздор масъулияти чекланган жамият ҳисобидан ундирувчи “Микрокредитбанк” АТБ Андижон филиали фойдасига жами 1,1 миллиард сўм миқдоридаги кредит қарзи ундирилиши белгиланган.
Суд ҳужжатига асосан ундирувни гаровдаги жавобгарга тегишли бўлган икки қаватдан иборат савдо ва хизмат кўрсатиш биноси қаратиш белгиланган.
Бюронинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ижро ҳаракатлари амалга оширилиб, қарздорларга белгиланган тартибда огоҳлантиришлар берилди. Ижро жараёни давомида икки қаватли савдо ва хизмат кўрсатиш биноси хатланди.
Ҳозирда хатланган мол-мулкни электрон онлайн-аукцион савдосига чиқариш чоралари кўрилмоқда.





























Изоҳлар 0
…