Кредит қарзи қимматга тушди: қарздорнинг қидирувдаги автомобили топилиб хатланди

Кредит қарзи қимматга тушди: қарздорнинг қидирувдаги автомобили топилиб хатланди

Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 09.02.2026 йилдаги ижро варақасига асосан “Микрокредитбанк” АТБ Андижон филиали фойдасига фуқаро А.О.дан 48,8 млн. кредит қарзини ундириш белгиланган.

Бироқ, қарздорга қарзни ихтиёрий равишда тўлаш учун берилган муддат давомида мажбуриятлар бажарилмаган.

Шундан сўнг Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан қонунда белгиланган тартибда мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилиб, қарздорга тегишли “HAVAL” M6 русумли автотранспорт воситасига қидирув эълон қилинган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида транспорт воситаси жойлашув манзили аниқланиб, қонунда белгиланган тартибда хатланди.

Мазкур чора суд ҳужжатининг ижросини таъминлаш, шунингдек, ундирувчининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қўлланилди. Қарздор томонидан қарздорлик тўлиқ қопланган тақдирда қонунчиликда назарда тутилган тартибда қарздорни автотранспортига қўйилган чеклов ва қидирув бекор қилиниб, унга нисбатан бир мунча енгиллик бўлар эди.

Мажбурий ижро бюроси фуқароларни кредит ва бошқа молиявий мажбуриятларни ўз вақтида бажаришга чақиради. Зеро ҳар бир бажарилмаган мажбурият мулкий чекловлар ва бошқа ҳуқуқий оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар