Оққўрғонда кредит қарздорлиги учун гаровдаги бино 1 млрд. 499 млн. сўмга сотилди

Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор С.С. МЧЖ ва қўшимча қарздор Б.Э.дан ундирувчи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ фойдасига жами 1.139.263,2 минг сўм кредит қарздорлик ундириш ва ундирувни гаров мулки ҳисобланган Б.Э.га тегишли Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, “Бирлик” маҳалласида жойлашган нотурар жой бинога қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Тошкент вилоят бошқармаси иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, қарздор ва гаров мулк эгаси томонидан ижро ҳужжати талаби бажарилмаганлиги сабабли, кредит қарздорликни ундириш мақсадида ижро варақасида кўрсатилган гаров мулк эгаси Б.Э.га тегишли бўлган гаров мулки хатланиб, қарздорликни тўламаган тақдирда ундирув ушбу гаров мулкига қаратилиши тўғрисида огоҳлантирилган.
Шунга қарамасдан, қарздор ва гаров мулк эгаси томонидан кредит қарздорлик тўланмаганлиги сабабли, Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси Алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш шўъбаси инспекторининг қарорига асосан ушбу гаров мулки электрон онлайн аукцион орқали сотувга чиқарилиб, 1.499.553,0 минг сўмга сотилган.
Сотувдан тушган пул маблағини ундирувчи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ фойдасига ўтказилиб, ижро ҳужжати бўйича иш юритуви амалда тамомланган.































Изоҳлар 0
…