Маънавий зарарни ундириш билан боғлиқ ижро ишлари давом этмоқда

Жорий йилнинг 4 октябрь куни «Док-1 Макс» дори воситасидан жабрланганларга нисбатан компенсация маблағлари тўлаб берилмаётганлиги ҳақидаги хабарлар ёритилди.
Маълум бўлишича, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ҳамда ЖИБ Учтепа туман ва Қарши шаҳар судларининг ижро ҳужжатларига асосан жавобгарлар Р.Сингҳ, С.Кариев ва бошқалардан 85 нафар фуқаролар фойдасига жами 78 млрд сўм маънавий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ишлари мавжуд.
Ижро ҳаракатлари давомида ушбу турар ва нотурар мулклар белгиланган тартибда хатланиб, Қатортол 3-тор кўчасидаги хонадонлар 7 млрд. сўмга ва “Бешёғоч" МФЙ, Фурқат кўчасидаги нотурар жой биноси 1,1 млрд сўмга баҳоланган ва аукцион савдоларига чиқарилган.
Шундан “Бешёғоч” МФЙ, Фурқат кўчасидаги нотурар жой биноси 18.11.2025 йилда 793,1 млн сўмга сотилган.
Аукцион савдолари орқали сотилган ва қарздор С.Кариевнинг оила аъзолари томонидан тўланган барча пул маблағлари ҳисобидан ундирувчиларга жами 16,7 млрд сўм пул маблағлари “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 80-моддасига асосан, барча ундирувчиларга тенг тақсимланган.
Ҳозирги кунда бўлим иш юритувида С.Кариев ва бошқалардан жами 61,3 млрд сўм зарар ундириш билан боғлиқ ижро ишлари бўйича ижро ҳаракатлари давом этмоқда.































Изоҳлар 0
…