Банкдан олинган кредит қарзи эвазига Malibu аукционда сотилди

Ҳашаматли автомобиль миниш, албатта, яхши. Аммо банкдан олинган маблағ эвазига харид қилинган мулк ёки молиявий мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаса, бунинг оқибати ҳам бўлади. Банк олдидаги қарздорлик сабаб навбатдаги Malibu автомобили ҳам аукцион савдосида сотилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг қарорига асосан, қарздор М.А.дан ундирувчи Капиталбанк банк фойдасига 298.9 млн сўм асосий қарз, ундириш белгиланган.
Ушбу суд қарори бўйича чиқарилган ижро ҳужжати Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси Бошқармасига келиб тушиб, ижро ҳужжати ижросини таъминлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилиб, суд қарорининг ижросини таъминламаслик оқибатлари тушунтирилган.
Шунга қарамасдан, қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби бажарилмаганлиги сабабли, М.А.га тегишли бўлган Malibu автотранспорти давлат ижрочиси томонидан тегишли тартибда хатловга олинди ҳамда 216.6 млн сўмга электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотилди.































Изоҳлар 0
…