Оқдарёда электр энергияси қарздорлиги учун трансформаторлар аукционга чиқарилмоқда

Оқдарёда электр энергияси қарздорлиги учун трансформаторлар аукционга чиқарилмоқда

Мажбурий ижро бюроси Оқдарё туман бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжатига асосан, «Х. Т.» фермер хўжалигидан «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ фойдасига 288 миллион 166 минг сўм қарздорликни ундириш белгиланган.

Ижро ҳаракатлари давомида фермер хўжалигига тегишли 2 дона ток трансформатори аниқланиб, хатланди ва сақлаш учун масъул ташкилотга топширилди.

Қарздорлик ўз вақтида қопланмаганлиги сабабли, мазкур трансформаторлар «E-AUKSION» электрон савдо платформаси орқали очиқ аукцион савдоларига чиқарилмоқда.

Савдодан тушган маблағлар белгиланган тартибда қарздорликни қоплашга йўналтирилади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар