11:43 / 07.07.2018
4 920

E-SUD миллий электрон судлов ахборот тизими ҳақида нималар биласиз? (видео)

E-SUD миллий электрон судлов ахборот тизими ҳақида нималар биласиз? (видео)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ суд-ҳуқуқ соҳасида ҳам ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Асосий мақсад - фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, соҳада ортиқча оворагарчиликлар, бюрократик тўсиқларга барҳам беришдан иборатдир.

Хусусан, Ўзбекистон Олий суди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), БМТ Тараққиёт Дастурининг «Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик» қўшма лойиҳаси доирасида фуқаролик ишлари бўйича барча судларда кенг жорий этилган E-SUD миллий электрон судлов ахборот тизими соҳа фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилаётир.

Мазкур тизим имкониятларига бағишланган махсус видео ролик билан қуйида танишиш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » E-SUD миллий электрон судлов ахборот тизими ҳақида нималар биласиз? (видео)