Байрам арафасида тиббиёт ходимаси вафоти учун 154 миллион сўм тўлаб берилди

1 дақиқа ўқиш1.1K
Байрам арафасида тиббиёт ходимаси вафоти учун 154 миллион сўм тўлаб берилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Андижон вилоят суди Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмасидан марҳум ходиманининг қизи Ш.Я. фойдасига 154 млн.
  • 172 минг сўм компенсация ундириб бериш ҳақида қарор қабул қилди.
  • Ушбу маблағ меҳнат вазифасини бажариш чоғида юз берган бахциз ҳодиса оқибатида вафот этган ходимнинг ҳуқуқлари бузилгани асосида ундирилди.
  • Мажбурий ижро бюросининг Пахтаобод туман бўлими томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида тўлиқ компенсация ундириб берилди.

Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 13.07.2026 йилдаги ижро варақасига асосан Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмасидан ундирувчи Ш.Я. фойдасига 154 млн. 172 минг сўм ундирилиши кўрсатилган.

Маълумот учун, ундирувчи Ш.Я.нинг онаси Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмаси муассасасида меҳнат қилган. Иш жараёнида бахтсиз ҳодиса содир бўлиб, у йиқилиб жароҳат олган ва маълум вақт даволанганига қарамай, вафот этган. Шу боис, марҳуманинг қизи меҳнат вазифасини бажариш чоғида вафот этган ходимнинг ҳуқуқлари бузилганини асос қилиб, қонунчиликка мувофиқ компенсация тайинлаш юзасидан судга мурожаат қилган ва иш вилоят судлов ҳайъатига етиб борган.

Суд томонидан иш холис ва адолатли тарзда кўриб чиқилиб, меҳнатда ҳалок бўлган ходимнинг қизи Ш.Я. фойдасига тўланиши лозим бўлган компенсация маблағини ундириб бериш ҳақида қарор қабул қилинган.

Суд ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюросининг Пахтаобод туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилди. Қарздор ташкилот компенсация маблағини ихтиёрий равишда тўламагани сабабли, мажбурий ижро чоралари кўрилиб, ташкилотнинг мол-мулклари хатланди.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ундирувчи Ш.Я.нинг фойдасига суд ҳужжатида белгиланган 154 млн. 172 минг сўм компенсация тўлиқ ундириб берилди.

Меҳнат муносабатлари жараёнида ходимнинг ҳаёти ва соғлиғи давлат томонидан қонун билан қатъий ҳимоя қилинади. Суд томонидан қабул қилинган мазкур қарор — меҳнатда ҳалок бўлган ходимлар меросхўрларининг ҳуқуқлари тўлиқ кафолатланганининг яна бир амалий ифодасидир. Албатта, моддий компенсация инсон ҳаётининг ўрнини боса олмайди, бироқ унинг берилгани адолат қарор топганидан далолатдир.


Хушнудбек Товулдиев,

Бюронинг Пахтаобод туман бўлими

давлат ижрочиси

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?