"Ўғлим мени танимай қолмасмикин?" - "Реал Санжик" судда сўнгги сўзини айтди

Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида тадбиркор, "Реал Санжик" номи билан танилган Санжар Каримовга оид жиноят ишини кўриб чиқмоқда.
Суд мажлисида сўнгги сўзга чиққан Санжар Каримов чиқариладиган ҳукм нафақат қонун, балки виждон мезонлари асосида ҳам баҳоланишини исташини билдирди.
У отаси вафотидан тўрт ой ўтиб қамоққа олинганини айтиб, суддан оиласи бағрига қайтиш ва ўғли билан яна бирга бўлиш имкониятини сўради. Каримов ҳаётини қамоқда ўтказиш унинг учун жуда оғир эканини таъкидлади.
Тадбиркор уйида онаси, турмуш ўртоғи ва фарзанди уни кутаётганини айтди. Энг катта хавотири эса ўғли вақт ўтиши билан уни танимай қолиши эканини билдирди.
"Ўғлимнинг "дада" деган сўзини яна бир бор эшитишни истайман. Илтимос, ўша кун бугун бўлсин", — деди Санжар Каримов суддаги сўнгги сўзида.































Изоҳлар 0
…