15:50 / 17.12.2019
5 560

Ўзбекистон мусулмонлари идораси: Арча безатиш – соғлиқ жиҳатидан фойдалидир

Ўзбекистон мусулмонлари идораси: Арча безатиш – соғлиқ жиҳатидан фойдалидир
Куни кеча Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур янги йилни нишонлашнинг шаръан зарари йўқлигини айтиб, одамларни шукр қилишга чақирди.

Бугун эса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳимжон Иномов янги йилни нишонлаш ва арча безатиш ҳақидаги мулоҳазаларини баён этди.

Дастлаб, ижтимоий тармоқларда русийзабон киши “Алиса” овозли қидирув тизимидан мусулмонлар Янги йилни байрам қилиши мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида сўрагани танқид қилинган.

Мусулмонлар идораси “нега шунча уламолар туриб, айнан “Алиса”дан Ислом динида янги йилни нишонлаш мумкин ёки эмаслиги ҳақида сўралди? Бу савол нима мақсадда сўралди ва нега айнан ижтимоий тармоқларда тарқатилди?“ деган саволларни қўйган.

...Йил поёнида бир йиллик фаолиятни сарҳисоб қилиш, камчиликлардан хулоса чиқариб, муваффақиятларга шукрона келтириш, Янги йилда янги режаларни тузиб олиш мақсадида шукрона дастурхони ёзишнинг нимаси ёмон?“- дейилади мақолада.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳимжон Иномов
Шунингдек, Мусулмонлар идораси вакили арча безатиш ҳақида ҳам тавсиялар бериб ўтди:
Аслида арчани безатиш диний нуқтаи назардан эмас, балки соғлиқ жиҳатидан фойдалидир. Чунки арча нафақат соғлиқ, айни пайтда ёғоч ўймакорлиги, нақшлар солиш, эшик-деразалар ясашда ҳам кенг қўлланилади. Арчада соғлиқ учун фойдали омиллар бисёр. Мисол учун, арчада эфир мойи, қатрон, қанд, мум ва органик кислоталар кўп“.

Хулоса сифатида, Мусулмонлар идораси янги йил байрамини нишонлаш ҳар кимнинг ўз ихтиёрига ҳавола этиб, оила даврасида шукрона дастурхони ёзишнинг зарари йўқлигини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон мусулмонлари идораси: Арча безатиш – соғлиқ жиҳатидан фойдалидир