Жазирама кундан кейин тошкентликлар фавворалар атрофида ҳордиқ чиқармоқда

Кундузги жазирама пасайгач, Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази олдида оилалар гавжум бўлмоқда. Айниқса, ер остидан отилиб чиқадиган пиёдалар фавворалари болалар учун ёз оқшомларида энг севимли жойлардан бирига айланган.
Болалар сув оқимлари орасида югуриб, ўйнаб, иссиқ кундан кейин салқинлашмоқда. Ота-оналар эса уларни кузатиб, марказ атрофида ҳордиқ чиқаришмоқда. Бу ҳудуд қисқа вақт ичида оилавий сайр учун қулай кечки манзиллардан бирига айланди.
Ижтимоий тармоқларда ушбу манзара акс этган видеолар ҳам кенг тарқалмоқда. Фойдаланувчилар бундай фавворалар ёзнинг иссиқ кунларида аҳолига енгиллик беришини, болалар учун эса қувончли муҳит яратишини ёзишмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…