16:30 / 27.01.2020
3 462

Тошкентни водий вилоятлари билан боғловчи пуллик йўлни қуриш ишлари қачон якунланади?

Тошкентни водий вилоятлари билан боғловчи пуллик йўлни қуриш ишлари қачон якунланади?
«Тошкент-Андижон» пуллик автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси учун PWC ва Arup консультация хизматларини кўрсатувчи компаниялари томонидан дастлабки техник иқтисодий ҳисоб-китоб ҳужжатлари тайёрланмоқда. Бу ҳақда Давлат-хусусий шериклик ривожлантириш агентлиги хабар бермоқда.

«Ўзбекистон яна бир пуллик йўллар қуриш лойиҳасини амалга ошириши мумкин. «Тошкент — Андижон» пуллик автомобиль йўлини қуриш лойиҳасини айни кунда консультация хизматларини кўрсатувчи компаниялар (Pwc, Arup) томонидан дастлабки техник иқтисодий ҳисоб-китоб ҳужжатлари тайёрланмоқда. Ушбу компаниялар жорий йилнинг февраль ойи охирига қадар ҳужжатларни тақдим этади.

Дастлабки маълумотларга кўра, лойиҳа узунлиги 350-360 километр атрофида бўлади. Асосан 4 йўлакдан иборат бўладиган йўл қуриш лойиҳаси республика миқёсида юқори иқтисодий-ижтимоий таъсирга эга. Ушбу лойиҳани 3 босқичда (1. Қамчиқ автомобиль тоннели, 2. Тошкент–Ангрен йўли, 3. Қўқон–Андижон йўли) амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Лойиҳанинг дастлабки молиявий ва техник ҳисоб-китоблари тақдим этилгандан сўнг, Жаҳон банки билан лойиҳани амалга ошириш бўйича битим имзоланиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, халқаро стандартлардан келиб чиқиб, йўл қопламаси цемент ёки бетон бўлиши, транспорт оқими ва йўл атрофида жойлашган объектларга таъсири ва бошқа муҳим техник-иқтисодий ва тижорий масалалар техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар жараёнида (2020 йил октябрь ойига қадар) аниқланиши лозим.

Лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб топилганда, тендер ҳужжатлари тайёрланиб (2021 апрель ойига қадар), тендер босқичлари амалга оширилиши (2022 йил апрель ойига қадар) ҳамда тендер ғолиби билан 2022 йил апрель ойида давлат-хусусий шериклик асосида битим имзоланиши кутилмоқда. Қурилиш ишлари 2025-2026 йилгача давом этади», дейилади хабарда.

2019 йил 9 декабрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан давлат хусусий шерикчилик шартлари асосида пулли автомобиль йўлларини ташкил этиш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланганди.

Ҳужжатга мувофиқ, Қамчиқ (Тошкент ва Наманган вилоятлари) ва Тахтақорача (Қашқадарё) довонларида иккита янги пулли тунел ҳамда учта пулли автойўл — Сирдарё ва Бахт шаҳарларини айланиб ўтишда (Сирдарё вилояти) ҳамда Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Андижон йўлларини қуриш режалаштирилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентни водий вилоятлари билан боғловчи пуллик йўлни қуриш ишлари қачон якунланади?