15:50 / 11.09.2020
2 090

Келиннинг 28 турдаги мол-мулклари турмуш ўртоғининг уйидан олиб берилди

Келиннинг 28 турдаги мол-мулклари турмуш ўртоғининг уйидан олиб берилди
Д. ва Х. орзу-умидлар билан бундан 6 ой олдин турмуш қуришди. Аммо не бўлдики, оиладаги келишмовчиликлар сабаб бирга яшай олмади. Қиз ота уйига қайтди. Ўзи билан яхши ниятларда олиб келган мулкларини ҳам олиб кетмоқчи бўлдию, олиб кетолмади. Қонуний ажрашмаган бўлсада, судга мол-мулкларини турмуш ўртоғининг уйидан олиб бериш учун мурожаат қилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 25.05.2020 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Д.Панжиевдан Х.Икромова фойдасига 28 турдаги мол-мулкларини олиб бериш белгиланди.

Мажбурий ижро бюросининг Қарши туман бўлими давлат ижрочиси томонидан берилган ихтиёрий муддат давомида ҳам, ундан кейинги огоҳлантиришлардан сўнг ҳам қарздор суд талабини бажармади. Шундан сўнг, жорий йилнинг 9 сентябрь куни ундирувчининг мол-мулклари мажбурий тартибда тўлиқлигича олиб берилди ва ижро ҳужжатининг ижроси амалда тамомланди.

Рашид Акрамов
МИБ Қарши туман бўлими давлат ижрочиси

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Келиннинг 28 турдаги мол-мулклари турмуш ўртоғининг уйидан олиб берилди