Аёл ҳуқуқлари ҳимоя қилиниб, мол-мулклари олиб берилди

Аёл ҳуқуқлари ҳимоя қилиниб, мол-мулклари олиб берилди

Ҳар қандай низода қонуний йўлни танлаш энг тўғри қарор. Бу эса нафақат ҳақиқатни тиклайди, балки қонуний ҳуқуқларни ҳам ишончли ҳимоя қилади.

Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг ажримига асосан фуқарога тегишли мол-мулкларини собиқ турмуш ўртоғининг уйидан олиб бериш белгиланган.

Мазкур суд ҳужжати Бюронинг Китоб туман бўлими иш юритувига келиб тушгач, давлат ижрочилари томонидан тезкор ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

Натижада суд ажримида кўрсатилган мебель жиҳозлари, маиший техника воситалари, уй-рўзғор буюмлари ва бошқа мол-мулклар қонунчилик талабларига мувофиқ рўйхатга олиниб, ундирувчига топширилиши таъминланди. Шу тариқа суд қарори ижроси тўлиқ таъминланди.

Қонун устувор бўлган жойда ҳақиқат қарор топади. Фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш эса Мажбурий ижро бюросининг устувор вазифаларидан бири бўлиб қолаверади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар