20:40 / 03.08.2021
2 290

Хотин-қизлар манфаатлари доимо эътиборда!


Мамлакатимизда сўнгги йилларида барча соҳада улкан ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Халқимизнинг онгу тафаккури, дунёқараши юксалиб, фаровонлиги, турмуш тарзи янада яхшиланди, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни қўллаб-қувватлаш устувор вазифалардан бирига айланди.

Маҳаллаларда хотин-қизлар ва оила фаровонлигига эътиборни кучайтириш мақсадида аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни иш билан таъминлашга жиддий аҳамият қаратилаётир.

Мажбурий ижро бюроси органларида вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент пулларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиб-таомиллари қатъий эътиборда. МИБ Пахтакор туман бўлими томонидан 25 млн. сўмдан ортиқ алимент пуллари ундирилди.

Бугунги кунда Бюро органлари томонидан яъни Бюронинг Пахтакор туман бўлими томонидан алимент тўловлари бўйича қарздорларнинг масъулиятини ошириш борасида тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда. Бу эса ўз самарасини бермоқда.

Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг 05.08.2019 йил кунги суд буйруғига асосан А.Номозовдан ундирувчи Ж.Есбергенованинг фойдасига 3 нафар вояга етмаган фарзандлари моддий таъминоти учун иккидан бир қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Олиб борилган тарғибот тадбирлари самара бериб, қарздор ота юзага келган 25 млн. сўмдан ортиқ қарздорликни ундирувчи Ж.Есбергеновага тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди. Бюро органлари томонидан бу борадаги хайрли тадбирлар давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хотин-қизлар манфаатлари доимо эътиборда!