date

Ботир Қодиров: Ижтимоий тармоқларга вақтим йўқ

Ботир Қодиров: Ижтимоий тармоқларга вақтим йўқ

Хонанда Ботир Қодиров нима учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланмаслигини тушунтирди. Бу ҳақда у «7х7» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.

«Бунга вақтим йўқ. Қимматли вақтимни нима иш қилаётганим, қайси куй устида ишлаётганим, нима овқат еяётганимни расмга олишга сарфлашни истамайман. Интернетга ижодий изланиш учун кираман, холос», — деди хонанда.

Ўз навбатида, Ботир Қодиров унинг номидан очилган сохта аккаунтларга ҳам муносабат билдирди.

«Бу бирорта ёш боланинг иши бўлса керак, негаки, ақлли одам бу ишни қилмайди. Бунга унчалик эътибор берганим ҳам йўқ», — деди Ботир Қодиров.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ботир Қодиров: Ижтимоий тармоқларга вақтим йўқ